Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Жамият

ҚАРОВСИЗ ҚАБРИСТОНЛАР АЙРИМЛАРНИНГ ФАРОСАТСИЗЛИГИНИ КЎРСАТМАЙДИМИ?

 
 

Аждодларимизнинг ҳоклари қўним топган масканларни тоза тутиш, бир кун келиб ўзимиз ҳам охиратга қадар қўйилишимиз мумкин бўлган жойларни ободонлаштириш ҳар бир мўмин кишининг бурчидир. Шундай хайрли ишларни амалга оширишда бугунги кунда диний соҳа ходимлари фаоллик кўрсатмоқдалар.

Самарқанд шаҳар Панжоб жоме масжиди жамоаси ташаббуси билан жойларда бу борада тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Қабристонларни ободонлаштириш ва тозалаш бўйича ҳашар ўтказилди.
Айни вақтда баҳор мавсуми келаётганлиги сабабли фуқаролар ҳашар жараёнида кўчатлар ўтқазишлари, тозалаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширишлари айни муддао. Манзарали дарахт кўчатлари экиш, ариқларни тозалаш, неччи ойлаб тўпланиб қолган чиқиндиларни олиб ташлаш мўминликка хос хислатлар эмасми?

Ботирали РИЗАЕВ,
Самарқанд шаҳридаги Панжоб жоме масжиди имом-хатиби.


Киритилган вақти: 20/02/2021 12:27;   Кўрилганлиги: 99
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/articles/society/qarovsiz-qabristonlar-ayrimlarning-farosatsizligini-korsatmaydimi
Чоп этилган вақт: 04/12/2021 09:10