Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Жамият

Динимиз Исломда бундай ишлар қадрланади.

 
 

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўз умматларини деҳқончилик қилиш, хусусан, кўчат экишга тарғиб қила туриб шундай деганлар: Агар қиёмат бўлиб қолса ва биронтангизнинг қўлингизда хурмо дарахти бўлса, бас уни экиб олсин” (Бухорий ва Аҳмад ривояти).

Демак, кўчат экиш савобли амаллар сирасига киради, у киши дунёдан ўтиб, амал саҳифаси ёпилгандан сўнг ҳам ҳақига муттасил равишда савоб бориб туришига сабабчи бўлар экан.

Мамлакатимизда  кўчат экиш “Яшил макон” тадбири давом этмоқда. Ушбу хайрли тадбирдан четда қолмаётган масжид қавмлари ҳам кўчат экишда фаол бўлмоқдалар. Ана шундай савобли ҳашар “Шоҳи Зинда” жоме масжиди ҳудудда бўлиб ўтди. Ҳудудга 15 дан зиёд манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.  

Кўчат экиш ҳаёт фаровонлиги, мўминлар манфаат олишлари, қолаверса табиатнинг янада кўркам бўлишига хизмат қилади, иншааллоҳ. Динимиз Исломда бундай ишлар қадрланади.

 

 


Киритилган вақти: 25/11/2021 17:15;   Кўрилганлиги: 17
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/articles/society/dinimiz-islomda-bunday-ishlar-qadrlanadi
Чоп этилган вақт: 06/12/2021 23:04