Бошқа мавзулар

Мирзо Бедил

Бошга ташвиш тушиб қилса бетоқат,Қабр аҳлин бориб айла зиёрат.Сендек серташвиш эди улар ҳам,Охир тупроқ бўлди ташвишга не ҳожат.

Аёл қизларимиз-доим эъзозда.

Муқаддас динимиз таълимотларида инсон ҳаёти учун муҳим ҳисобланмиш бирор бир мавзуни эътибордан четда қолмаган. Бунга Қўни-қўшничик, меҳмондорчилик ва эр-хотин ўртасидаги муомала ва муносабатларни мисол келтиришимиз мумкин. Жумладан аёлнинг васфи, унинг жамиятда тутган ўрни ва қадр- қиммати ҳақида ҳам батафсил тўхталган.Аёл аввало онамиз, опа-синглимиз, қизимиз ҳамда жуфти ҳалолимиздир. Аёл борки уйимиз саранжом-саришта, кийим-кечагимиз покиза ва қалбимиз хотиржамдир. Азизлар бу дунёни аёлларсиз тасаввур қилиб бўладими?! Шириндан шакар фарзандларимизни дунёга келишига ҳам сабабчи аёл эмасми?!. Аёл доим эъзозда доим иззатдадир.Ислом келишидан аввал аёлларга кераксиз буюм каби муомала қилинар, хатто қиз фарзанди борларга таҳқирмуносабатда бўлинар эди.