Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Оила

Намозингни ўқидингми?

 
 

Эр: Аср намозингни ўқидингми?
Хотин: Йўқ
Эр: Нега?

Хотин: Ишдан чарчаб келган эдим, дам олдим.
Эр: Яхши, дам олиб бўлган бўлсанг, тезда ўқиб ол, хозир шом кириб қолади.
Иккинчи куни эр командировкага кетибди. Одатга кўра ҳар доим, манзилга етганидан сўнг, аёлига қўнғироқ қилиб қўяр эди, бу сафар қўнғироқ қилмади. Хотинини ҳавотири кучайиб, эрига қўнғироқ қила бошлабди, аммо гўшакни хеч ким кўтармас эди. Аёлни ҳавотири ошгандан ошди, бунақа бўлиши мумкин эмас, ахир ҳар доим манзилга етиб бориши билан қўнғироқ ёки хабар юборган бўлар эдику.
Ваниҳоят икки соатдан сўнг,
аёлни телефони жиринглади, аёл гўшакни кўтариб:
- Яхши етиб олдингизми дадаси?
- Ҳа яхши етиб келдим. Алҳамдулиллаҳ.
- Қачон етиб бордингиз?
- Тахминан 4 соат бўлди.
Хотинни жахли чиқиб:
- Борганингизга 4 соат бўлибди, қўнғироқ қилиш
эсингизга келмадими?
- Чарчабман бирпас дам олдим.
- 2 дақиқа вақт ажратиб манга қўнғироқ қилсангиз бўлмасмиди, ман сиздан роса ҳавотир олдим, ахир. Ёки мани қўнғироғимни эшитмадингизми?
- Нега энди эшитдим.
- Нега гўшакни кўтармадингиз, сиз мани ҳеч қачон ўйламайсиз - деди йиғлаб.
- Сен ҳам кеча азонни овозини эшитиб, хотиржам дам олиб ўтирдинг, ахир Аллоҳ ўзи билан мулоқотга чақирган эдику.
- Ҳа тўғри айтасиз мени кечиринг илтимос.
- Мендан эмас, Аллоҳдан кечирим сўрагин ягонам, бошқа бундай ҳол
такрорланмасин, ахир мен сен билан Жаннат эшиги олдида бир умрга учрашишни хоҳлайман.

Шундан сўнг аёл намозларини тўлиқ адо этишни мақсад қилиб қўйибди . . .


Киритилган вақти: 22/11/2021 10:25;   Кўрилганлиги: 27
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/articles/family/namozingni-oqidingmi
Чоп этилган вақт: 06/12/2021 22:01