Оила

Турмуш ва муҳаббат

Қалбига муҳаббат шамоли кирмаган аёл омоч билан ҳайдалмаган, дарахтлару фойдали ўсимликлар ўсмайдиган, бунинг ўрнига ҳашарот ва қурт-қумурсқалар ўрмалаб юрган тупроққа ўхшайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло оила қуришни анбиё ва расулларнинг фитратидан, суннатидан қилди. Аллоҳ азза ва жалла пайғамбарлар ҳақида: «Уларга завжалар ва зурриётлар ато қилганмиз», дейди (Раъд сураси, 38-оят).

Эр хотинининг олдинга кирса

Эр хотинини олдинга кирса йиғлаётган экан. Йиғи сабабини сўраганида, хотин: - Рўмолсиз турганимда дарахт устидаги қуш кўриб қолди. Бу Аллоҳга нисбатан гуноҳ содир қилиш, - деди. Эри хотинидаги иффатдан ва Аллоҳдан қўрқишидан шод бўлди ва эртасига болта олиб келиб, дарахтни кесиб ташлади. Бир ҳафтадан кейин уйига ишдан барвақт қайтса

Аёллар борасида Аллоҳдан қўрқинг!

Агар аёлингизни урсангиз, сабаби нима? Намоз ўқимайдими? Гап қайтарадими? Айтган ишингизни қилмайдими? Сўроқсиз кўчага чиқадими? Болаларга яхши қарамайдими? Телефонда онаси, жигарлари билан кўп гаплашадими? Гап ташийдими? Ўғрилик қиладими? Покликка эътибор бермайдими? Мода кетидан қувадими? Сизни таом ва хушмуомала билан кутиб олмайдими? Уйига борганда сиздан сўрамай холасиникига кетадими? Ушбу сабабларнинг аёлдан содир бўлиши оилада низо чиқишига олиб келиши мумкин. Аммо шуларнинг ичида Намоз ўқимаслиги, ўғрилик қилиши, сўроқиз кўчага чиқиши янада оғирроқ жиноятдир.

Фарзанд ота-онанинг ойнасидир. 2-қисм

– Фарзанд ва она ўртасидаги муносабатларнинг бардавом бўлиши учун нима тавсиялар бера оласиз? – Бардавом муносабатга эришишнинг бир неча йўллари бор: – Фарзанд билан ҳар куни 20 дақиқа дўстона суҳбат (панд-насиҳатсиз, мактаби, ўқиши ҳақида гапирмай); – Фарзандга ҳар куни 5–10 марта ўз меҳр-муҳаббатини изҳор қилиш; – Ҳар куни 5 марта фарзанднинг яхши ахлоқи, чиройли амалига мақтов айтиш; – Ҳафтада бир марта беш дақиқа бўлса ҳам фарзанд билан уйдан ташқаридаги машғулотни бирга бажариш (пиёда юриш, спорт билан шуғулланиш, автоуловда сайр қилиш кабилар); – Болада ҳаёт асосларини пайдо қилиш учун уйқудан олдин ҳар куни «Фалон яхши ишни бажарганингда ўзимни жуда бахтиёр ҳис қилдим», «Укангга қараганинг – жуда катта иш», «Фалон келишувимизга амал қилганинг мен учун фахр» кабилар орқали ўз ризолигингизни билдириб туриш; – Ҳафтада бир ёки икки марта оилавий маслаҳат ва суҳбат учун кечки таомни оила даврасида танoввул қилиш; – Фарзандга бўлган муҳаббатни турли тарзда изҳор қилиш; бошнинг орқа тарафини силаш меҳрибонлик ва шафқатни ифодалайди, бошига қўлни қўйиш фахрланишни ифода қилади, қўлни пешонасига қўйиш тинчлантиради, қўлини тутиш ота-бола ўртасидаги алоқани кучайтиради, агар бола асабий бўлса, кўксини силаш билан тинчлантиринг. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фарзанд тарбиясида бизга ўрнак зотлар. У зот масжидда ёки саҳобалар ҳузурида Фотима розияллоҳу анҳонинг пешоналари, қўлларидан ўпар ва бағирларига босар эдилар.

Эр - хотинга тавсиялар

Эр хотин орасидаги хилофни бартараф қилишда қуйидагиларга эътибор бериш тавсия қилинади: 1. Аввало муаммо ҳақиқатда ҳам хилоф даражасига бориб етганми ёки фақатгина тушунмовчиликдан иборатми, шуни аниқлаб олиш керак. Чунки кўпинча орадаги оддий тушунмовчилик муаммо туғдирган бўлади. Агар ўша англаб етилса ва икки тараф бир-бирини тушунса, иш осон кўчади. 2. Дастлаб ҳар ким ўзига назар солсин, ўзини ўзи тергасин, камчиликларини ўйласин, Аллоҳ кўриб, билиб турганини ёдга олсин. Шунда ҳар ким ўзига келади ва шеригининг ўзига нисбатан йўл қўйган хатосини арзимас санайди. 3. Ҳар ким, банданинг бошига бало беҳудага тушмаслигини, оиладаги жанжал ҳам бало эканини, ўзи содир этган гуноҳ сабабидан шу ҳолга тушиб турган бўлиши мумкинлигини ўйласин. Улуғ тобеъийн Муҳаммад ибн Сийрийн: «Хотиним ва уловимнинг хулқидан ўзим маъсият содир этганимни биламан»,– деганлар.

Фарзанд ота-онанинг ойнасидир

Фарзанд ота-она қўлида бир омонат. Боланинг тоза қалби мум каби ҳар шаклга кира олади. Шаклнинг қандай бўлиши эса бевосита оиладаги тарбиявий муҳимтга боғлиқ. «Гиза» маркази руҳшуноси Умида Анваровна билан ҳам бу борада нималарга эътибор бериш кераклигини ҳақида суҳбатлашдик.

Эрим ҳар бир ишимдан айб қидиради, нима қилсам кўнгилларини оламан?

Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга 11 йил бўлди. Эрим мени ёқтириб уйланганлар. Лекин тўйдан кейин ҳар бир ишимдан айб қидиришни бошлаганлар. Уй ишларини жуда яхши бажараман. Ҳозирги замонавий тансиқ таомларни ҳам, пишириқларни ҳам биламан. Кўнгилларини олиш учун кунда, кун ора пишириб тураман. Фарзандларимни ҳам оқ ювиб, оқ тарайман. Хўжайним табиатан жуда шошқалоқ, бесабр одамлар. Ҳар замонда бир ишга улгурмаган бўлсам, "ҳеч қандай иш қилмайсан, кечгача ўтирасан", деб гапирадилар. "Ҳеч нарса пиширмайсан", дейдилар, лекин ҳар доим пишираман. Тунги хизматларини ҳам қўлимдан келганча қилишга ҳаракат қиламан. Бир қараса яхши гапириб, ҳазилкаш бўлиб қоладилар, бир қараса, ҳар нарсага жаҳл қиладилар. Оддий нарсаларга ҳам жаҳллари чиқаверади. Кўпинча норозиликлари билиниб туради. Ишдан келганларида кулиб кутиб оламан. Ўзимга қараб юраман. Нима қилишимни ҳам билмайман. Илтимос, маслаҳат беринг. Психолог:– Ва алайкум ассалом! Турмуш ўртоғингизнинг темпераменти сабаб у сиз айтган амалларни ўзи тушунмаган ҳолда қилса керак. Кўпинча холерик темпераментига мансуб кишилар ҳар соҳада ўта талабчан бўладилар. Чунки уларнинг ўзи ўзига талабчан, шижоатли, чарчамас, серғайрат, матонатли, бардошлидирлар. Шунинг учун бу темперамент соҳиби барча одамларни ўзи каби билиб, бошқаларга ҳам талабчан бўлиб қолади. Ўзи ҳар томонлама шаклланган бўлгани учун бировнинг қилган ишидан қониқмайди. Бундай темперамент соҳибига нисбатан аёл киши ҳушомадли бўлиб, мақтов сўзларини аямаслиги керак. Шунда тил топишиши осон бўлади. Ўзингизни унинг ўрнига қўйиб кўринг. Сизни биров мақтаса, шу одам билан уришасизми ёки камчилигини қидирасизми? Йўқ, албатта! Сизни қилган ишларингизни қадрлаган инсонни сиз ҳам қадрлайсиз. Ҳамма инсонлар ҳар хил. Бир-бирларига умуман ўхшамайдилар. Турмуш ўртоғингизга алоҳида муносабат талаб этилади. Шунга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!

Хотиннинг эрига итоатсизлик қилиши

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Турмуш қуриш

САВОЛ:  Ассаламу алейкум шайх ҳазратлари. Сизга бир савол билан мурожаат этмоқчи эдим. Баъзи манбаларда қариндош билан турмуш қуриш мумкин эмас дейилади. Аммасини, ёки тоғасини ўғлига турмушга чиқса бўладими? ЖАВОБ:  Аммасининг ёки тоғасининг ўғлига турмушга чиқса бўлади. Аммо уламолар бегонадан бўлса, яхши деган маслаҳатни берадилар. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

ТАЛОҚ СЎЗИНИНГ ЛУҒАВИЙ ВА ИСТИЛОҲИЙ МАЪНОЛАРИ ҚАНДАЙ?

Савол: - Талоқ сўзининг луғавий ва истилоҳий маънолари қандай?   Жавоб: - Ёш оилалар ўртасида келишмовчиликлар бўлиши табиий ҳол. Ана шу келишмовчиликлар чиққан вақтда шариатдан бехабар баъзи эрлар, билиб ёки билмай, жуфти ҳалолларига нисбатан талоқ сўзини ишлатишга одатланиб қолишган. Арзимаган нарсалар сабаб ҳам аёлига талоқ бериб юборадиганлар йўқ эмас.