Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Таълим-тарбия

Вафодор завжа қандай бўлиши керак?

 
 

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Оламлар Раббиси Аллоҳга ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоҳу алайҳи вассалламга ва у зотнинг аҳли ва асҳобига салавоту саломлар бўлсин

قال رسول الله ‎ﷺ: { مَنْ دَل عَلَى خَيْرٍ فَلَهُ مِثْلُ أَجْرِ فَاعِلِهِ } رواه مسلم

Суюкли ва вафодор завжа Ҳазрати Ойиша (розияллоҳу анҳо) муборак хонадонда ақл, илм ва фикр жиҳатидан тез камол топа бордилар. Бир бека сифатида Пайтамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бутун хизматларини бажарар, керак бўлганида тасалли берар эдилар. Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) муборак сўзлари ва амалларидан иложи борича кўпроқ нарса ўрганишга ҳаракат қилдилар. Бу фазилат Ойиша онамизни Аллоҳ Расулининг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) энг суюкли завжаларига айлантирган асосий сабаблардан эди. Ҳазрати Ойишада ҳам аёллар табиатига хос рашж ва шунга ўхшаш ҳиссиётлар бор эди. Ғазотлардан бирига Ойиша онамиз билан ҳазрати Умарнинг (розияллоҳу анҳу) қизлари Ҳафса онамиз (розияллоҳу анҳо) ҳам чиққан эдилар. Сарвари олам (алайҳиссалом) сафар асносида Оиша онамизнинг маҳфасларига (кажава) тез-тсз келиб турар, у киши билан суҳбатлашиб кетардилар. Бу орада бир куни Ҳафса онамиз (розияллоҳу анҳо) билан Ойиша онамиз (розияллоҳу анҳо) билдирмай, ўрниларини алмаштиришди. Набий (алайҳиссалом) бундан бехабар, ҳазрата Ойишанинг маҳфасларига яқинлашиб келиб, суҳбатлаша бошладилар.Ҳар тарафи ёпиқ маҳфасдаги Ҳафса онамиз худди Ойиша онамиздек сўзлаб, вазиятни билдирмадилар. Қоронғи тушиб карвон дам олиш учун тўхтади. Ойиша онамизнинг ўринларида Ҳафса онамизни кўрган Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳеч нарса бўлмагандек, тунни унинг ҳузурида ўтказдилар. Ўша кечаси ҳазрати Ойишанинг кўзларига уйқу келмади. Ўзларидан қаттиқ хафа бўлиб, иккинчи бундай иш қилмасликка онт ичдилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) баъзи кечаларда Мадина кабристонига бориб, яқин биродарларини зиёрат қилар эдилар. Мўминларнинг қабрларига салом берар, ҳақларига дуо қилиб, ўлим ва охиратни ёд этардилар. Шундай тунларнинг бирида Ойиша онамиз ярим кечаси уйғониб, ёнларида Сарвари оламни тополмагач, анча қайғуландилар. Бироздан сўнг қайтиб келган Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ойишани маҳзун кўрдилар ва: - Эй Ойиша, шайтонингга мағлуб бўлибсан, - дедилар. Шайтон сўзи Ойиша онамизнинг диққатини тортиб, сўрадилар: - Ё Расулуллоҳ, менинг ҳам шайтоним борми? Пайғамбар (алайҳиссалом) унга жавобан: - Албатга, ҳар бир инсоннинг шайтони бордир, - дедилар. Ойиша онамиз яна: - Сизники ҳам борми? - деб сўраганларида, Аллоҳ Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): - Ҳа, фақат мен Роббимнинг ёрдами билан уни мағлуб этдим, - дедилар. Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ойиша онамизга бўлган муҳаббатлари шунчалар кучли эдики, натижада бошқа оналаримиз рашк қила бошлашди

Самарқанд шаҳар "Руҳобод" жоме масжиди имом хатиби Амиров Тўлқин Барот ўғли.


Киритилган вақти: 01/04/2021 11:16;   Кўрилганлиги: 78
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/articles/eductaion/vafodor-zavja-qanday-bolishi-kerak
Чоп этилган вақт: 06/12/2021 22:53