Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Таълим-тарбия

Аламларга бурканган неъмат

 
 

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 ‎                                            ﷺ:{ مَنْ دَل عَلَى خَيْرٍ فَلَهُ مِثْلُ أَجْرِ فَاعِلِهِ } رواه مسلم

Аламларга бурканган неъмат

Ундан ўзга илоҳ бўлмаган Аллоҳга ҳамд бўлсин ва У барча нарсага қодирдир. Пайғамбаримизга саловат ва саломлар бўлсин.
Бу мақолани ёзишимдан мақсад, Аллоҳга ва унинг Расулига ва омма мусулмонларнинг йўлига чақириш, насиҳатдир.
Баъзи дардманд инсонларнинг беморлик, касаллик фойдаларидан хабарсиз бўлган ҳолларида: «Эй Роббим, менга раҳминг келсачи?!» деб нола қилишаётганларини эшитдим. Асарларда келадики, Аллоҳ айтаркан: «Раҳматим туфайли ато этаётган нарсамдан, яна қандай раҳм қиламан?» Шунингдек, баъзи рак каби оғир, бедаво дардга чалинганларни умидсизликка тушиб қолганлари, айримлари сабрлари заифлашиб, жазавалари ортиб, нолишлари зиёдалашиб кетаётгани ва Шайтон васваса қилиб, ўтган камчиликлари, гуноҳларини ёдларига келтириб, уларни Аллоҳнинг раҳматидан ноумид қилаётгани, тушкунликка тушириб қўяётгани ҳақидаги кўнгилсиз ҳолатларни эшитдим ва кўрдим. Лекин у «…ўзаро шивир-шивирлари фақат шайтон томонидан бўлиб, иймон келтирган зотлар (у сабабли) ғамгин бўлишлари учундир» (Мужодала 10) . Аслида эса, токи бемор, тавҳидда мустаҳкам туриб, машаққат чекса ҳам, намозларда қоим бўлар экан, унга хавф-хатар йўқдир. Энди, кимки жони ғарғарага келмасдан олдин тавба қилиб олар экан, ҳатто катта гуноҳлар содир қилиб қўйган бўлса ҳам, Аллоҳ унинг тавбасини албатта қабул қилгувчидир. Аҳлиссунна эътиқодида, барча тавҳидда вафот қилганларни, яъни Аллоҳни якка билиб кетган инсонларни куфрда вафот этмаган деб умид қилинади. Ҳадисда келадики: Пайғамбар дедилар: «Умматимдан кимки, Аллоҳга ширк келтирмаган ҳолда вафот этса жаннатга киради.» Абу Зар разияллоҳу анҳу шунда сўрадилар: «Зино қилган бўлса ҳамми, ўғрилик қилган бўлса ҳамми?» Пайғамбар: «Ҳа, зино қилган бўла ҳам, ўғрилик қилган бўлса ҳам» деб жавоб бердилар. Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам : «Аллоҳдан фақат яхши гумонда бўлган ҳолингизда вафот қилингиз» деб марҳамат қилдилар. Ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло дейди: «Мен бандамни гумонидаман, яъни бандам Мен ҳақимда қандай гумон қилса шундайдирман.» Мўмин киши балолар қанчалик шидатли бўлмасин сабр қилиши лозим. Албатта қийинчиликдан сўнг, осонлик бордир ва дунё азоби охират азобидан енгилроқдир. Анас разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Пайғамбаримиз ўлим тўшагида ётган бир йигитни зиёрат қилдилар ва сўрадилар: «Ўзингни қандоқ ҳис этаяпсан?» Йигит: «Аллоҳнинг раҳматидан умидворман ва гуноҳларимдан қўрқаяпман, ё Расулуллоҳ!» деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам : «қайси банданинг қалбида мана шу ўринда, шу икки нарса жам бўлар экан, Аллоҳ унга умид қилаётган нарсасини ато этиб, қўрқаётган нарсасидан хотиржам қилади»,- деб марҳамат қилдилар. Лекин сиз бу ҳадисни ҳужжат қилиб, амалларга сусткаш бўлиб қолманг. Ўлим тўсатдан келиб қолиши мумкин. Умуман олганда, мўмин Аллоҳнинг қазосига рози бўлиб, сабр қилиб яшар экан, агар ҳаёти давом этса ажру-савобларга эга бўлади, вафот этадиган бўлса, Аллоҳнинг раҳматига эришади. Пайғамбар марҳамат қилиб: «ўлим-мўминга туҳфадир» деганлар. (Табароний ривояти, санади яхши). Энди юқорида саналган нарсалардан тўғри фикрга келган бўлсангиз, инсонга касаллик етиши туфайли ҳам руҳ, ҳам баданга етадиган улкан фойдалар ва манфаатларни сизга баён қилишга киришамиз. Тафсилотларга киришишдан олдин, бир тўхтаб ўтамиз.

Самарқанд шаҳар "Руҳобод" жоме масжиди имом хатиби Амиров Тўлқин Барот ўғли.


Киритилган вақти: 02/03/2021 15:35;   Кўрилганлиги: 79
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/articles/eductaion/alamlarga-burkangan-nemat
Чоп этилган вақт: 28/11/2021 03:50