Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Таълим-тарбия

12 ёшли муслима дунёдаги энг ёш муслима ёзувчи деб тан олинди

 
 

Ритай ал-Ҳазми 12 ёшда. У Саудия Арабистонида бўлиб ўтган тақдимотда дунёдаги энг ёш муслима ёзувчи унвонига сазовор бўлди. Унинг иккита романи нашр этилгандан сўнг ёш муслима Гиннеснинг рекордлар китобига кирди.

“Ўқишни ўрганган кунимдан бошлаб, мен ижод қилишни, ёзишни, дунё билан фикр алмашишни орзу қилдим", дейди у ўзи ҳақида гапира туриб.
Унинг "Йўқолган денгиз хазинаси" номли биринчи китоби ўқувчиларни ўз орзуларини рўёбга чиқариш учун ҳаракат қилишга ундайди. У 2020 йилдан “Beyond The Future World” ("Келажак дунёсидан ташқарида") номли учинчи китобини ёзишни бошлади.
Ритай ал-Ҳазми нафақат китоб ёзади, мутолаа қилади, балки адабий-бадиий билимларни ўрганишни истаган ҳар бир кишига ўз семинар-тренингларини ташкил этиб, ўргатиб бормоқда.


Киритилган вақти: 20/05/2021 15:52;   Кўрилганлиги: 85
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/articles/eductaion/12-yoshli-muslima-dunyodagi-eng-yosh-muslima-yozuvchi-deb-tan-olindi
Чоп этилган вақт: 04/12/2021 19:21