Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Долзарб мавзу

РЎЗА ТУТИШ УЧУН САҲАРЛИК ҚИЛИШ

 
 

Рўза улкан ибодатдир. Унинг учун саҳарлик қилиш эса яна бир мустақил ибодат ҳисобланади. Бу борада ҳадиси шарифда шундай дейилган:

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саҳарлик қилинглар. Бас, саҳарликда барака бордир”, дедилар”.
(Имом Бухорий ривояти)

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ ва Унинг фаришталари саҳарлик қилувчиларга салавот айтадилар”, дедилар”.
(Табароний ривояти)

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саҳарликнинг барчаси баракадир. Шундай экан, уни тарк қилманглар. Жуда бўлмаса, бир қултум сув ичиб бўлса ҳам саҳарлик қилинглар. Чунки, Аллоҳ азза ва жалла ва фаришталар саҳарлик қилувчиларга салавот айтадилар”, дедилар”.
(Имом Аҳмад ривояти)

Саҳарлик қилишнинг афзал вақти кечанинг охиридир.

Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний


Киритилган вақти: 03/05/2021 12:19;   Кўрилганлиги: 88
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/articles/actual/roza-tutish-uchun-saharlik-qilish
Чоп этилган вақт: 06/12/2021 22:11