Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Долзарб мавзу

РАМАЗОН РЎЗАСИНИНГ ҲУКМИ

 
 

САВОЛ:

Рамазон рўзасининг ҳукми қандай?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳар бир ақлли, балоғатга етган мусулмон учун Рамазон рўзасини тутиш – фарзи айндир. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Эй, имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз”, дейди (Бақара сураси 183-оят).

Бошқа оятда эса: “Бас, сизлардан ким бу ойда (ўз яшаш жойида) ҳозир бўлса, рўзасини тутсин”, деб буюради (Бақара сураси 185-оят).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ислом беш нарса устига қурилган: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, деб гувоҳлик бериш, намозни қоим қилиш, закотни бериш, байтни ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутиш”, деганлар. (Муттафақун алайҳ, Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинган). Бошқа ҳадисда эса: “Рамазон ойингизда рўза тутинглар”, деб буюрганлар. (Имом Термизий Абу Умомадан ривоят қилганлар).

Рўзанинг фарзлигига ижмо-уламолар иттифоқи бор, бунга ҳеч ким хилоф қилмаган. Шунинг учун рўзанинг фарзлигини инкор қилиш куфр, имкони бўла туриб рўза тутмаслик фосиқлик бўлади. (“Ҳидоя”, “Ихтиёр”, “Фатҳу бобил иноя” китоблари).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати.


Киритилган вақти: 10/04/2021 10:25;   Кўрилганлиги: 65
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/articles/actual/ramazon-rozasining-hukmi
Чоп этилган вақт: 23/10/2021 08:51