Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Долзарб мавзу

ДАРС

 
 

Бугунги мусулмонлар дин ҳақиқатларини чуқур тушунмаганлари сабабли душманларига қарши Аллоҳдан мўъжиза кутиб яшашади. Душманларининг эса куч-қуввати зиёда бўлиб бораверади. Бу соддаликдир.

Аллоҳ азза ва жалла айтади:
"Улар учун қўлингиздан келганича куч-қувват ва эгарланган отларни тайёр қўйингиз, бу билан Аллоҳнинг душманини, ўз душманингизни ва улардан бошқа ўзингиз билмайдиганларни қўрқитасиз. Уларни Аллоҳ биладир. Аллоҳ йўлида нимани сарф қилсангиз, сизга тўлиқ қайтарилур. Сизга зулм қилинмас".
Анфол сураси, 60-оят

Уларга қарши сен етарлича қурол-аслаҳа ва бошқа лозим нарсаларни ҳозирлаганингдан сўнг дуо қил:
"Аллоҳим! Сен нусрат бергувчисан, Сен тавфиқ берувчисан, Сен муҳофаза қилувчисан, Сен қувватловчисан".

Сабабларни гўё улар ҳамма нарсадек тутиш лозим. Сўнгра Аллоҳга гўё сабабларнинг фойдаси йўқдек таваккул қилиш керак.
Бугун мусулмонлар бу дарсга кечагидан кўра кўпроқ муҳтождирлар!

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий


Киритилган вақти: 25/05/2021 10:33;   Кўрилганлиги: 84
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/articles/actual/dars
Чоп этилган вақт: 02/12/2021 20:40