Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Долзарб мавзу

АЙРИМ ЁШЛАРИМИЗНИНГ ЕВРОПА УСЛУБИДА КИЙИНМАСЛИКНИ ЗАМОНДАН ОРТДА ҚОЛИШ ДЕБ ҲИСОБЛАЁТГАНЛИГИ ТЎҒРИМИ?

 
 

Афсуски мен бугунги айрим йигит-қизларимизнинг кийиниш маданияти ҳақида ижобий фикр билдира олмайман. Чунки бугун кўча-куйда, европага тақлид қилиб кийинаётган ёшларимизда миллийлигимиз акс этган кийимлар тобора камайиб бормоқда. Аслида кийиниш маданияти хам ўзбекона Исломий маданиятимизнинг ажралмас қисмидир. Бу масаланинг жиддий томони шундаки юзага келаётган ушбу муаммо бугунги куннинг муҳим долзарб мавзусига айланди. Кўпчилик ёшларимиз  европа услубида кийинмасликни замондан ортда қолиш деб ҳисоблашмоқда. Бу фикрнинг мутлақо нотўғри эканлиги ҳақида  фикр юритишмаяпти.

Европа модаси деб урф бўлган бемаъни кийимларни кийиб ўзини бугуннинг замонавий ёшлари деб хисоблайдиган хар бир йигит-қиз қаттиқ адашади ва аксинча улар ўзларининг маънавияти тафаккури ва дунё қараши қанчалик саёз эканлигини "замонавий" либослари орқали намоён этишмоқда. Аслида инсоннинг маданиятга хос кийиниш услуби унинг маънавий олами қанчалик бой эканлигини намоён этувчи муҳим омил хисобланади. Шу ўринда бир хақиқатни айтиш ўринли деб биламан.  Йигит-қизларимизнинг кийиниш маданиятида ота-оналарнинг алоҳида ўрни бор. Танасига ёпишиб турувчи ёки калта ва очиқ кийимларни ўз қизларига олиб бераётган айрим ота-оналар бунинг салбий оқибатларга олиб келишини билишармикан. Афсуски ота-оналар орасида қизларининг кийинишига бефарқ қарайдиганлар талайгина.

Энг аввало ота-она ўз фарзандини кийинишига эътибор бериши, доимий назорат қилиши зарур. Шундагина юқорида келтирилган  муаммолар ва салбий фикрлар юзага келмайди. Истардимки қизларимиз ибо ҳаёда барчага намуна бўлиб, йигитларимиз ҳақиқий ўзбек ўғлони сифатида қолишса ва кийиниш маданияти хам миллийлигимизни ўзида мужассам этган энг муҳим омил эканлигини ёдда сақлашса нур устига аъло нур бўлади.

Қамариддин БАҲРИЕВ,

Намозгоҳ жомеъ масжиди

имом-хатиби.

 


Киритилган вақти: 06/10/2021 11:06;   Кўрилганлиги: 18
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/articles/actual/ayrim-yoshlarimizning-evropa-uslubida-kiyinmaslikni-zamondan-ortda-qolish-deb-hisoblayotganligi-togrimi
Чоп этилган вақт: 23/10/2021 09:12