Мақолалар

Бўрилар ҳақида ҳақиқатлар

1. Бўри ўлимтик емайди.2. Бўри ваҳшийлар туркумига киради ва ҳайвонларнинг шоҳларидан ҳисобланади.3. Бўри бошқа ҳайвонлар каби онаси, синглиси каби маҳрамлари билан ҳеч қачон қўшилмайди.

Турмуш ва муҳаббат

Қалбига муҳаббат шамоли кирмаган аёл омоч билан ҳайдалмаган, дарахтлару фойдали ўсимликлар ўсмайдиган, бунинг ўрнига ҳашарот ва қурт-қумурсқалар ўрмалаб юрган тупроққа ўхшайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло оила қуришни анбиё ва расулларнинг фитратидан, суннатидан қилди. Аллоҳ азза ва жалла пайғамбарлар ҳақида: «Уларга завжалар ва зурриётлар ато қилганмиз», дейди (Раъд сураси, 38-оят).

Эр хотинининг олдинга кирса

Эр хотинини олдинга кирса йиғлаётган экан. Йиғи сабабини сўраганида, хотин: - Рўмолсиз турганимда дарахт устидаги қуш кўриб қолди. Бу Аллоҳга нисбатан гуноҳ содир қилиш, - деди. Эри хотинидаги иффатдан ва Аллоҳдан қўрқишидан шод бўлди ва эртасига болта олиб келиб, дарахтни кесиб ташлади. Бир ҳафтадан кейин уйига ишдан барвақт қайтса

Аёллар борасида Аллоҳдан қўрқинг!

Агар аёлингизни урсангиз, сабаби нима? Намоз ўқимайдими? Гап қайтарадими? Айтган ишингизни қилмайдими? Сўроқсиз кўчага чиқадими? Болаларга яхши қарамайдими? Телефонда онаси, жигарлари билан кўп гаплашадими? Гап ташийдими? Ўғрилик қиладими? Покликка эътибор бермайдими? Мода кетидан қувадими? Сизни таом ва хушмуомала билан кутиб олмайдими? Уйига борганда сиздан сўрамай холасиникига кетадими? Ушбу сабабларнинг аёлдан содир бўлиши оилада низо чиқишига олиб келиши мумкин. Аммо шуларнинг ичида Намоз ўқимаслиги, ўғрилик қилиши, сўроқиз кўчага чиқиши янада оғирроқ жиноятдир.

Ичимиздаги «душманлар»

Россия киноусталари томонидан ишланган «Текинхўрлар» («Паразиты») ҳужжатли илмий-оммабоп фильмни кўргач, сиз азиз ўқувчиларимиз билан ушбу фильмдан олган таассуротларимни ўртоқлашиш фикри туғилди. Тирик жон борки, микроблар оламида яшайди. Улар барча аъзоларимизни – ичаклардан тортиб, қон томирларимизгача ошиён тутишган. Албатта, бу микроб ва вирусларнинг фойдалиси ҳам, зарарлиси ҳам бўлади. Агар фойдалиси йўқотиб юборилса, зарарлилари шунақанги тез кўпаядики, натижада тана ҳеч қандай касалликка қарши кураша олмайдиган ҳолга келади ва энг оддий хасталикка ҳам осонгина енгилади. Зарарлилари эса инсон танасига турли йўллар билан кириб олиб, у ерда яшаб қоладиган, биз истеъмол қилган озуқа моддаларга «шериклик» қиладиган текинхўр қуртлар (гелминтоз) ва гижжалар ҳисобланади.

Экстремизм ва терроризм жамият таҳдиди

Бизга маълумки, бугунги кунда мусулмон оламида мураккаб ижтимоий-сиёсий жараёнлар кечмоқда. Яқин Шарқ ва бошқа ҳудудлардаги қатор мамлакатлар чуқур сиёсий танглик, ижтимоий ва иқтисодий беқарорлик ва қуролли тўқнашувларни бошидан кечирмоқдалар. Мазкур ҳудудларда дин ниқоби остида очиқдан-очиқ зўравонлик, бузғунчилик, мусулмончиликка зид, ваҳшийликларга асосланган амалларга қўл ураётган турли гуруҳ ва жамоалар урчиб кетди.

Ислом тарбиялаган улуғлар

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган: مِنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ فَمِنْهُم مَّن قَضَى نَحْبَهُ وَمِنْهُم مَّن يَنتَظِرُ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلًا۝ «Мўминлардан Аллоҳга берган ваъдаларига содиқ қолган кишилар бордир. Бас, улардан назрига вафо қилгани бор. Улардан интизор бўлиб турганлари бор. Улар бирор нарсани алмаштирмадилар. (Аҳзоб сураси, 23-оят)

ИЛМ ЁЙИШ ФАЗИЛАТИ

Туркиянинг Истанбул шаҳри институтида бўлган эдим. Шаръий факулътет мударрис (ўқитувчи, устоз) ларидан бири хонасига кирдим. Қарасам у ерда Бухорий, Муслим ҳадис тўпламлари, тафсири Қуртубий ва бошқа тафсирлар, шунингдек ҳамма соҳадаги китоблар бор экан.

Шайх Абдулбосит Абдуссамад: «Ҳеч кимга зулм қилма! Аллоҳдан қўрқ»

Қироат таъсирининг сири Абдулбосит қори раҳимаҳуллоҳдан «Қироатингиз барчага бирдек таъсирли бўлишининг сири нимада?» деб сўрашганида, у киши: «Бу тиловат Аллоҳ розилиги учун қилинади. Агар инсон Қуръонни чин қалбдан, Аллоҳнинг розилигини кўзлаб, У зотга ихлос билан ўқийдиган бўлса, ўша қироат қалбга етиб боради, қалбни тўлдиради ва ёриштиради. Натижада, ўша қалб соҳиби, яъни тингловчи бу қироатдан таъсирланади» деб жавоб берган эканлар.

Қусам ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг ҳаётлари

Аллоҳ назари тушган бу жонажон юртимиз Ўзбекистон тупроғида неча-неча буюк шахслар, олиму-алломалар, муҳаддису-муфассирлар бор, неча-неча табаррук зиёратгоҳлар мавжуд. Лекин диёримизда шараф жиҳатдан энг улуғ зот Қусам ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) ҳисобланадилар, энг табаррук зиёратгоҳ эса шубҳасиз Қусам ибн Аббос қўним топган жой жойлари Шоҳизинда зиёратгоҳи ҳисобланади.Ҳатрати Қусам ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) Пайғамбаримиз билан насабдош ҳисобланадилар. Бу зотнинг кунялари, исмлари ва насаблари ҳақида Нажмуддин Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ан-Насафий ўзларининг “Ал-қанд фи зикри уламои Самарқанд” (“Самарқанд уламолари ҳақида қанддек ширин китоб”) асарида бундай келтирадилар:Абу Жаъфар – Қусам ибн ал-Аббос ибн ал-Муттолиб ибн Ҳишом ибн Абдуманноф ибн Қусай ибн Килоб ибн Мурра ибн Каъб ибн Луай ибн Ғолиб ибн Фиҳр ибн Молик ибн ан-Назр ибн Кинона ибн Ҳузайма ибн Мудрика ибн Илёс ибн Музар ибн Низор ибн Маъадд ибн Аднон – ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари (ибн ал-Аббос)нинг ўғлидир.Қусам ибн Аббос Пайғамбаримизга ҳам ота, ҳам она томондан қариндош ҳисобланадилар. Чунки Ҳазрати Қусамнинг оталари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари Аббос бўлсалар, оналари – Пайғамбаримизнинг қайинсингиллари, Маймуна бинти Ҳорис розияллоҳу анҳонинг сингиллари Лубоба бинти Ҳорис бўладилар.

Маликанинг муслима бўлиши

Қимматбаҳо ҳадя Малика бир дунё мол-тилла, кумуш, лаъли-маржон, гавҳар, зумрад, ёқут, шу каби қимматбаҳо тошлардан, Яман ерида ўсган яхши мевалар, турли хил мато, тоза ипакдан бўлган кийимлар ва яна қуллар, жориялар юборди. Уларни бир донишманд ҳаким ва қўриқчилар олиб боришди. Унга: «Подшоҳнинг қанча қуввати, аскари борлигини ҳам билиб келасан», деб тайинлашди.

У ҚИЁМАТ КУНИ “ЛАББАЙКА” АЙТИБ ТИРИЛАДИ

Бир киши Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан Арафотда турган эди. У уловидан йиқилиб тушиб бўйни синиб вафот этди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Уни сув ва сидр билан ювинглар. Иккита кийимда кафанланглар. Унга хушбўйлик ишлатманглар, бошини ёпманглар. У қиёмат куни лаббайка айтиб тирилади!”, дедилар.